Ассалому алайкум! Сулаймон пайғамбарни узуги 6 қиррали юлдуз кўрсатилган деб ёзилган кўп жойда. Лекин хар бир расимда араб алифбосида ёзувлар бор. 6 қиррали юлдуз еврейларни символи дейишади, хўп Сулаймон пайғамбар еврейлардан, савол: лекин арабча ёзувли узук таққанмилар? Шу узук орқали барча жонзодлар билан гаплашолган. Савол: Мусулмон одам шунақа 6 бурчакли юлдуз ичида арабча ёзувида Аллоҳ деб ёзилган узукни тақиб юрса бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Сулаймон алайҳиссаломнинг узуги борасида бирор мўътамад хабар собит бўлмаган. Узук жонзотларни бўйсундиришга восита бўлгани ва шайтон уни ўғирлаб олгани ҳақидаги хабарларнинг барчаси тўқимадир. Валлоҳу аълам!