Ассалому алайкум! Мен талабаман бўш вақтимда оила аъзоларимга оғирлигим тушмасин деб кечки сменада қолипли нон ишлаб чиқариш сехида ишлиман, яқинда бир воқеа бўлди сехни эгаси келиб нонларни аввалгисига нисбатан 50грам енгилро қилиб чиқаришимни айтди сабаби ун маҳсулоти тақчиллиги экан, лекин уларга давлат томонидан халқа нон маҳсулотларини етказиб бериш учун бозор нархдан арзонроқ бўлган нархда ун берилади сех эгасини шу иши тўғрими Агар нотўғри бўлса бу ишга мен ҳам шерик бўлиб қоламанми?
– Ва алайкум ассалом! Бу ишда инсонларни алдаш бўлмаса, бўлади. Яъни нечи грамлиги харидорга айтилса ёки маълум бўлса жоиз. Валлоҳу аълам!