Ассалому Алейкум ва рахмаруллохи ва баракатуҳ устоз! Шайз хазратлари барчамиз биламизки хожатхонага қурондаги дуолар, со'злар олиб кирилиши мумкун эмас. Хужжатларда одамларнинг исмлари мавжуд бо'лиши ма'лум, агар шу хужжатлар олиб кирилса шу то'г'ри бўладими. Жавобингиз учун рахмат!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Одамларнинг исми бўлса, кийимнинг киссасида бўлса, бўлади. Аммо Қуръони Каримни ва оятлар ёзилган нарсалари олиб кириш мутлақо мумкин эмас.