Ассалому алайкум! Мен “йил оши” бидъатлигини биламан, лекин ота-онам ва яқин кариндошлар “қилиш керак” деб мажбурлашаяпти. Биз шу ишнинг ўрнига нима афзаллигини билолмаяпмиз. Шу масалада шариатимизнинг ҳукми нима бўлади? Олдиндан раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Шунга кетадиган миқдордаги маблағни ҳар куни фойда келиб турадиган ва йўқ бўлиб кетгунича фойдаси тегиб турадиган нарса олиб, вақф қилган афзал. Масалан китоблар сотиб олиб, масжид ва мадрасаларга вақф қилсангизлар бўлади. Валлоҳу аълам!