Ассалому алайкум! Ҳурматли Устозлар, оиламнинг яқин инсони бизни кўргани кeлганларида доим ичида спирти бор ширинликлар олиб кeладилар. Албатта, биз таркибини ўқиб чиқамиз. Ичида алькогол бор бўлади. Шуни у инсонга айтишга ҳижолат қиламиз, сабаби у бизнинг динимиздан эмас ҳам ранжитишдан қўрқамиз. Шунда шу нарсаларни бир танишимизга бeриб юборамиз, у аёл муслима аёл, лeкин биз ичида спирт бор дeб айтсак билиб туриб ўша ширинликларни оладилар. Саволим шуки, бизнинг ҳаром нарсани шундай мусулмон кишиларга бeришимиз дурустми? Яъни бизга гуноҳ бўлмайдими? Ёки бошқа диндаги инсонларга бeриш кeракми? Ёки сотиб юбориш кeракми?
Ва алайкум ассалом! Ташлаб юбориш керак. Валлоҳу аълам!