Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Кутубхонада жарима

17:18 / 15.04.2021 | Abu_Abdulloh | 1255

Ассалому алайкум! Бизнинг китоб дўконимиз бор. Дўконимизнинг бир бурчагига дўкон очишимиздан аввал ўзимиз ва фарзандларимиз учун ҳарид қилган китобларни олиб бориб кутубхона ташкил қилганмиз. Чунки барибир уйдаги китобларни ҳаммасини бир вақтнинг ўзида ўқий олмасдик. У ердаги китобларни исталган китобхон олиб кетиб ўқиб, кейин яна қайтариб олиб келишади. Аъзолик, китобни ўқиб қайтариб олиб келиш учун ҳам ҳеч қандай ҳақ олмаймиз. Ҳаммаси мутлақо бепул. Фақатгина сабабсиз, огоҳлантиришсиз китобни ўз вақтида қайтармаган одамдан кеч қолган ҳар бир куни учун минг сўмдан жарима оламиз. Жаримадан тўпланган пулларни ҳам кутубхонага китоб қўшишга сарфлаймиз. Баъзи бир саҳоватли одамлар ҳам бошқаларнинг илм-маърифати, ҳидоятлари зиёда бўлишига ўз ҳиссаларини қўшиш, ундан ажр олиш мақсадида кутубхонамизга китоблар қўшиб келишяпти. Савол: Закотимиз миқдорини ҳисоблашда шу кутубхонамиздаги китобларнинг қийматини ҳам қўшишимиз керакми ёки йўқми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Толиби илмлар кутубхонасидаги китобларни қийматини закот нисобига қўшишмайди. Китобларни олиб кетувчилардан “Вақтида олиб келиб бермасангиз ҳар бир кунига шунчадан маблағни фақир-мискинларга эҳсон қиламан деб ваъда беринг” деб ваъдасини олиб олинглар ва тушган пулни ўзларингизга ишлатмасдан фақир-мискинларга ишлатиб юборинглар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat