Ассаламу алайкум! Квартира сотиб олинса ва уни сотиш ёки ижарага бериш учун мўлжалланса у уйдан закот бериладими?
– Ва алайкум ассалом! Пулни банд қилиш мақсадида квартира олинса ундан закот берилади. Гарча вақтинчалик ижарага одам қўйилиб турилса ҳам. Аммо ижарага қўйиш мақсадида пул келиб турадиган нарса сифатида квартира олиб ижарага қўйилса ундан закот берилмайди. Валлоҳу аълам!
وَلَوْ آجَرَ عَبْدَهُ أَوْ دَارهِ بِنِصَابٍ إنْ لَمْ يَكُونَا لِلتِّجَارَةِ لَا تَجِبُ مَا لَمْ يَحُلْ الْحَوْلُ بَعْدَ الْقَبْضِ فِي قَوْلِهِ.
وَإِنْ كَانَ لِلتِّجَارَةِ كَانَ حُكْمُهُ كَالْقَوِيِّ ؛ لِأَنَّ أُجْرَةَ مَالِ التِّجَارَةِ كَثَمَنِ مَالِ التِّجَارَةِ فِي صَحِيحِ الرِّوَايَةِ.
“(Фатҳул қодир).