Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бизнесга тикилган маблагдан Закот бериш масаласи

06:22 / 10.05.2022 | Sherzod | 771

Ассалому алайкум! Шу йилнинг январь ойида тадбиркорлик билан шуғулланиш мақсадида $7200 долларга ишлаб чиқариш ускунаси сотиб олдим. Ускунани ўрнатиш ва ишлатишни ўрганиш учун бир ой вақт кетди. Хозирда тахминан 10 млн сўм атрофида махсулот ишлаб чиқарилган. Харидор қидирмоқдаман. Саволим шундан ибортки бизнес учун сарфланган $7200 доллар маблағ ва хозирда мавжуд 10 млн сўм махсулотдан закот тўлаймами?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ушбу дастгоҳнинг қийматидан закот чиқарилмайди. 10 млн сўмлик тижорат молингизни бошқа нисобингизга қўшиб закотини адо қиласиз. Агар бошқа нисобингиз бўлмаса бундан ҳам закот вожиб эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat