Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Бу саволга форумдан аниқ жавоб тополмадим, агар такрор бўлса узр. Саволим иссиқ совуқдан қандай сақланиш (ҳимояланиш) мумкун? Дуолари борми? Мен ҳозир шундай вазиятга тушяпман, Аллоҳ Ўзи сақласин. Нима қилай? Илтимос йўл кўрсатинг.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Чор қул деб айтилган сураларни, Курсий оятини, Фотиҳа сурасини ўқиб ўзига дам солиб юриш керак.