Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Динни устидан кулишми?

16:14 / 21.04.2021 | Bobur | 1781

Ассалому алайкум! "Бир киши мен рўзаман деса, қаршисидаги одам" Сиз Рўзасиз, Мама Рўзасиз" яъни қўштирноқ ичида ҳақорат қилса, ёки фалон иш гуноҳи сағира деса бир киши ўша гапини ушлаволиб "Ха гуноҳи сағира қилиб юрибсизми" деб кулса, ёки бир домла заруротлар чегараси хақида фатво берсалар, ўша домлани "Мен ҳам фалон иш қилсам ҳудди шундай қиламан" деб кулса, динни ва аҳли илмни масхара қилган бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! У кишига қуйидаги сура кифоя қилади. Аллоҳ таоло "Ҳумаза" сурасида марҳамат қилади:  

 وَيْلٌ لِّكُلِّ هُمَزَةٍ لُّمَزَةٍ۝ 

1. Ҳар бир обрў тўкувчи ва айбловчига вайл бўлсин.
Одамларнинг обрўсини ғийбат йўллари билан кўп тўкувчи одам араб тилида «ҳумаза» дейилади. Одамларнинг айбини, камчиликларини имо-ишора ила масхара қилувчи «лумаза» дейилади. «Вайл» жаҳаннамдаги бир водийнинг номи ёки «ҳолига вой», «ҳалок бўлсин» деган маънодаги сўз эканини олдин ҳам ўрганганмиз.
Ушбу икки сифатга эга бўлганларнинг барчаси дўзахга тушади ва уларнинг аҳволига вой бўлади, дейди Аллоҳ таоло. Чунки мўмин кишининг қонини тўкиш қанчалик гуноҳ бўлса, обрўсини тўкиш ҳам шунчалик гуноҳ. Одам ўлдириб – қон тўкиб гуноҳ қилганлар жаҳаннамга тушганларидек, ғийбат қилиб – обрў тўкиб, кишиларни хафа қилганлар ҳам жаҳаннамга тушади. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat