Ассалому алайкум! Менинг бир танишим бор. У ўзига ғойибдан илм берилганлигини айтади. Бир куни Аллоҳ раҳматига олсин шайх Ҳазратларининг “мушкул кушот йўқ” деган гапларини айтганимда у, “менга унақа гапларни айтма, агар бунга ишонишни бошласам кейин қийналиб қоламан” деди. Ғайб илми шундай бўладими?
2). Мушкул кушот динимизда борми ва аёлларнинг йиғилишиб ушбу амални қилишлари жоизми?
Ва алайкум ассалом! 1). Бу ҳеч қанақасига ғайб илми эмас. Одатда бу каби инсонлар жинлар билан алоқани бошлаган бўлишади. 2). Жоиз эмас. Валлоҳу аълам!