Ассалому алайкум. Ҳурматли Шех Мухаммад Содиқ Мухаммад Юсуф хазратлари сизни ва барча оила а'золарингизни Навро'з байрами билан чин дилдан табриклайман. Саволим қуйидагича: бир дустим яқин кунларда шаҳар чэтидан яҳши ниятлар билан ҳовли сотиб олган эди. Ҳисоб китобдан кейин ушбу масканда, яни у олган эрда авваллари чо'чқа боқилган эканлигини унга айтишган, мани дустим бу ҳабарни эшитиб кунгли бузилди бу масалага қандай ёндошган мақул? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Ҳечқиси йўқ. Ўша ерни ёмонликдан озод қилибдилар. Яхши ишларни қилсалар, савоб бўлади.