Ассалому алайкум! Мен озиқ-овқат дўконида ишлайман, иш юргизувчи бошлиғимиз маҳсулот берувчи фирмаларни пулини ўз вохтида бермайди. Алдайди, маҳсулот берадиган фирмалар бундан норози. Бу тижорат ҳалолми? Бундай савдода биз ишчилар қандай йўл тутишимиз керак? Биз олаётган маошимиз ҳаромга кирмайдими?
– Ва алайкум ассалом! Сизлар ишлаганингизга яраша олганингиз ҳалол ҳисобланади. Валлоҳу аълам!