Ассалому алайкум! Жума куни ёнимдаги бола қўлини қўйиб устига сажда қилаётганини кўрдим номозни тугатгач. Биродар саждани қўлгамас ерга текказинг пешона бурунни дедим. Кейин яна номоз бошланди, кўзим тушди яна қўлини қўйиб сажда қилди. Бировга шунақа ўргатиш мумкинми йўқми ўргатмаган гуноҳкор бўлмайдими?
– Ва алайкум ассалом! Сиз бу каби гапларни ўзига айтмасдан имом домлага айтсангиз у киши умумий қилиб етказиб қўяди. Валлоҳу аълам!