ҳазрат. зам-зам суви ҳақида деган мавзудаги заволга уни шу усулда копайтирса бо'лади дебсиз, лекин уни нима мақсадда копайтиришлигини то'лиқ ко'рсатинг илтимос, истемол учун копайтирса жоизлигини айттингиз, буни савдо учун қилса то'гри бо'лармикин я'ни зам-зам суви деб сотилса то'гри бо'лармикин?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Бўлган бўлмаган нарсани сўрайверманг. Одамларга табаррук тарзда зам-замнинг ўзини етказиб бўлмайди. Шунинг учун уни оддий сувга аралаштириб берилади.