Ассалому алайкум! Аёлимни хаста, соғайиб қолишини ният қилиб қўй сўймоқчимиз. Режамиз қурбон хайитига тўғри келяпти. Қандай ният билан сўйишни маслахат берасиз? Хам қурбонлик хам назр қилиб ният қилса бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Назр қилган бўлсангиз у алоҳида сўйиш. Зиммангизга қурбонлик вожиб бўладиган даражадаги маблағингиз бўлса қурбонлик кунлари фақат қурбонлик учун алоҳида жонлиқ сўясиз. Валлоҳу аълам!