Шайҳ ҳазратлари сизни яна ко'п марта такрорланган мавзуда безовта қилаяпман.Аллоҳ ҳалқимизга қилаётган хизматларингиздан рози бо'лсин ва илмингизни янада зиёда қилсин.Мен уйланганимга ярим йилдан ошди. Мен о'зим араб амирлигида ишлайман ва то'йдан 2 ой о'тгач аёлимни шу ерга олиб келдим. Аёлим ислом динини яхши чунмаганлиги сабабли ва оилада эрка қиз бо'лганлиги сабабли о'зини қайсарликлари ва итоатсизлиги билан менга ко'п азоб берди. Ота онам ҳақида ҳам ёмон гапларни айтти. Аллоҳдан унга иймон со'раб дуо қилиб, сабр қилишда давом этиб яшадим. Лекин исломий ёки ҳаётий нарсадан бирор нарсани тушунтиришга ҳаракат қилсам мени ҳақорат қилиб, мендан нафратланишини ко'п марта айтди, ва менга турмушга чиққанидан афсусдалигин айтди. Мен талоқ бериш ҳақида ко'п о'йлаб ко'рдим, лекин Аллоҳ ҳидоят бериб қолар деган умидда сабр қилишда давом эттим. Аёлимни О'збекистонда о'қиши борлиги туфайли уни яқинда тошкентга юбордим. Яна бир масала бо'йича телефон орқали тортишиб қолдик ва мен талоқ беришга қарор қилдим. Мен яна икки уч кун куттим, ва уни "одноклассники" деган сайтдаги профилини текшириш учун аёлимдан қийинчилик билан паролни олдим. Дугоналарига мен ҳақимда ёмон гапларни ёзганини ва ба'зи бегана эркаклар билан ҳазил ҳузул қилиб ёзишганларини ко'риб о'зимни тутиб туролмадим, жаҳл устида тел қилдимда 3 талоқсан деб айттим. Шундан кейин Аллоҳ унга иймон берди. қилган ҳатоларини жудаям тез тушуниб етти, 5 вақт намоз о'қишни бошлади. Мендан ҳар куни кечирим со'раяпти. Айтганингизни қиламан фақат мен билан ажрашманг деяпти. Мен унга никоҳ ҳаром бо'лганлигини ва буни чораси ё'қлигини тушунтирсам ҳам тушунишни ҳоҳламаяпти. Сиздан илтимос, ушбу масалага ойдинлик киритиб берсангиз. Жаҳл устида айтилган талоқ ҳақиқий бо'ладими? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ сиздан рози бо'лсин.