Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Отамга бўсунмаслигим

21:38 / 12.08.2021 | Rafiq O'ralov | 1357

Ассалому алайкум! Отам чорва билан шуғулланади. Ман эса паррандага қизиқаман. Уйланганман. Оиламга ёрдам бўлади деб тухум олиш учун товуқ боқиб кўпайтиряпман. Кўпни кўрганлар ва қариндошлар товуқ бор жойда чорва касалланади ва нобут бўлади дейишмоқда. Шунинг учун отам товуқ боқишимга кескин қаршилик қилмоқда. Хозиргача товуқдан чорвага зарар етгани йўқ. Ман эса бунда давом этяпман. Отам мани кўп нарсаларда қўлламайди. Қайси ишни қилсам қарши чиқади. Маблағдан қийналсам кўпинча ёрдам бермайди. Шуларни хисобга олиб ўзим мустақил бизнес бошлаяпман. Отам товуқ боқишимга қаршилик қилиши ва ман бу ишни тўхтатмаслигим (бўйсунмаслигим) мани отамга оқ бўлиб қолишимга сабаб бўймайдими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Шу оддий нарсада ҳам тортишиб отани кўнглини оғритмаслик керак. 

وجاء أيضا عن عبد الله بن عمرو رضي الله عنهما عن النبي صلى الله عليه وسلم قال : رضى الرب في رضى الوالد , وسخط الرب في سخط الوالد  رواه الترمذي 

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:  
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Робб(Аллоҳ таоло)нинг розилиги отанинг розилигига боғлиқдир. Роббнинг ғазаби отанинг ғазабига боғлиқдир” деганлар. 
Аллоҳ таоло "Исро" сурасида “Ота-онанга уфф дема, уларни жеркима” деб марҳамат қилган” деган.
Фуқаҳоларимиз: “Ота-она хато қилса, уларни бир бор яхшиликка буюради. Агар қабул қилсалар қандай ҳам яхши, агар хушламасалар сукут қилиш ва уларнинг ҳаққига дуо-истиғфорлар билан машғул бўлиш керак. Шунда Аллоҳ таоло иккиси томонидан уни ғамга солаётган нарсага кифоя қилади”, деганлар. Ота-она билан баҳслашса бўладими деган саволга, уларнинг оёқ кийими билан ҳам баҳслашмаслик керак дейилган. Охиратингизни куйдириб олманг. 

عَنْ أَبِي الدَّرْدَاءِ رَضِي اللهُ عَنْهُ سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: الْوَالِدُ أَوْسَطُ أَبْوَابِ الْجَنَّةِ، فَإِنْ شِئْتَ فَأَضِعْ ذَلِكَ الْبَابَ أَوِ احْفَظْهُ  

Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Албатта, волид (ота-она) – жаннат эшикларининг энг яхшисидир», деганларини эшитганман. Хоҳласанг, уни зое қил, хоҳласанг, муҳофаза қил», деди».
Абу Довуд ривояти.  Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat