Ассалому алайкум! Инсон бепуштлик сабабли дунёдан ёлғиз ўтса бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Ундай қилмаслик керак. Қанча-қанча фарзандли бева аёллар бор. Ўшаларни никоҳига олиб фарзандларини тарбиялашга ҳаракат қилиш керак. Балоғатга етмаган етимлари бўлса қуйидаги ҳадисдан баҳраманд бўлиб қолиши мумкин.
عَنْ سَهْلِ بْنِ سَعْدٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: أَنَا وَكَافِلُ الْيَتِيمِ فِي الْجَنَّةِ هَكَذَا، وَقَالَ بِإِصْبَعَيْهِ السَّبَّابَةِ وَالْوُسْطَى. رَوَاهُ الْأَرْبَعَةُ
Сахл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мен ва етимнинг кафили жаннатда мана бундоқмиз», деб кўрсаткич ва ўрта бармоқларини (жуфтлаб) кўрсатдилар».
Тўртовлари ривоят қилганлар.
Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда етимни ўз кафолатига олган кишига жаннатда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга бўлиш ваъда қилинмоқда. Бу эса етимга кафиллик қилиш улуғ иш эканига далилдир.
Албатта, жаннатда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга худди кўрсаткич ва ўрта бармоқлар сингари яқин туриш ҳар бир банда учун чексиз бахт. Бундай бахтга сазовор бўлиш учун етимни ўз кафолатига олиш лозим бўлади. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!