Ассаламу алайкум шайх ҳазратлари. Баъзи бир сўзларни тушунмадим, илтимос бунга ойдинлик киритиб беринг. Сабий, Мудаббар, Мукотаб, Муҳрим деб кимларни аташади? Олдиндан раҳмат.
Бу каби сўзларнинг маъносини луғатдан кўрилади. Савол қилиб берилмайди. Илм ўзига яраша меҳнат талаб қилади. Бу каби ҳаракатлар дангасаликнинг белгиси бўлса ажаб эрмас. Сабий- кичкина бола.
Мудаббар – хожаси мен ўлганимдан кейин озодсан деган қул.
Мукотаб – хўжайини билан маълум миқдор пул тўлагандан сўнг озод бўлиши ҳақида шартнома тузган қул.
Муҳрим – Ҳаж ёки Умрага эҳром боғлаган шахс.