Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тажвид илмини қандай ўргансам бўлади?

06:49 / 04.04.2013 | "Зикр Аҳлидан Сўранг" | 3367

Тажвид қоидаларини ўрганиш мақсадида масжидимиз (Тошкент) ноибига мурожаат қилган эдим. Лекин у киши "ҳозир замонни ўзингиз биласиз-ку, бизларга мумкин эмас", деган жавобни берди. Кейин анча хафа бўлиб юрдим ва яна шу масалада масжид имомининг ўзига мурожаат қилдим.

У киши "Гранд таълим" ўқув марказига ўқишга боришимни айтди. Лекин у ерда ўқиш ёзишни ўрганадиган даражада ўқидиму, аммо у ерда фақат араб тили ва грамматикаси ўргатилар экан. Динга, тажвидга мутлақо алоқаси йўқ экан.

Мени илмли таниш билишим йўқ ўргатадиган.   Қандай қилиб ўргансам бўлади? Бирон бир йўли борми?   Бирон бир манбани айта оласизми? Ёки устозсиз ҳам мустақил ўрганиш йўллари борми?  


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Тажвийд китоблари ва овоз ёзувларидан фойдаланинг. Имомлардан хафа бўлманг. Уларнинг дарс беришга рухсатлари йўқ.

Топ рейтинг www.uz Openstat