Ҳозирги кунда Ўзбекистонда ҳар хил чет эл фирмалари фаолият юритишлари ҳеч кимга сир эмас. Шундай фирмаларни айримлари «Сетевой бизнес» «Сетевой маркетинг» билан фаолият юритишади. Мисол учун: «Бир Хитой фирмаси бор у ерда дори-дармон сотишади. Бир киши шу фирмага аъзо бўлади. Кейин шу аъзо, яъни ишчи ёки ўзи ёки бирон бир харидор топиб келиб 300$ тўлаб шу фирмадан дори ҳарид қилиб олиши керак ва шу тўланган 300$ аъзога (ишчига) маълум миқдорда фоиз ажратилади. Бундай мижозларни қанча кўп топса оладиган улуши ҳам шунча кўпайиб боради. Савол: Мана шундай ёки шунга ўхшаш «Сетевой маркетинг» лар билан даромад топиш мумкинми?
Сизга чин қалбдан ташаккурлар бўлсин! Жуда ҳам нозик ва фойдали фикрни бизга етказганингиз учун. Бу масалани алоҳида ўрганиб чиқиш керак бўлади. Демак, бу борада керакли баҳс ва таҳлилга муҳтожмиз. Шошилмай турамиз.