Ассалому алайкум! Мани тишларимда нуқсонлар бўлгани учун тишимга кўз ёпиштирдим. Хижобдаман, уйдаман, эркакларни олдига чиқмайиан. Бу кўзни эрим кўради ва уйимдеги аёллар. Мумкинми?
– Ва алайкум ассалом! Буни "SKYCE" деб номланиб, тишга кўз ёпиштириш дуруст эмас. Бу нарса ғуслда тишларга сув етишига монелик қилади. Шу сабабли, тишга шу нарсани ўрнатганидан кейин ғусл вожиб бўлгач ўқиган намозлари дуруст бўлмайди. Тишдаги кўзни чиқариб, қайта ғусл қилиб, тишида кўзи борлигида ўқиган намозларни қайта ўқийди. Валлоҳу аълам!