– Ва алайкум ассалом! Сиз намозларни қазо қилманг. Қолган аъзоларни ювиб, оёққа масҳ тортинг. Иссиқ сувда ювиб тез артиб маҳси кийиб олинг. Хоҳласангиз эрталабда оёқни бир маротаба ювиб, масҳ тортса бўладиган “eshel mest” номли пайпоқдан кийиб олинг. Биз бу жавробга иккиланиб қолган эдик. Дунёнинг етук муфтийларидан Муҳаммад Тақий Усмоний келганларида алоҳида кўрсатиб жоизлигига фатво олдик. У ҳақида сўраганимизда ўзлари ҳам оёқларига кийиб олган эканлар. Валлоҳу аълам!