Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ожиза аёлдан савол

00:00 / 02.05.2008 | eski savollar | 4092
Ассалому алайкум Хурматли Хазрат,илтимос маслахатиз билан менга ёрдам берсангиз,мен турмушга чикканимга мана икки йил булди,лекин хали хам фарзанд курмадик бу албатта Аллохни иродаси,бир кун хаммага берган Раб Таъало бизга хам берар иншиАллох,аммо масала бошка нарсада Турмуш уртогим чет элда ишлидилар,у киши мени опкеткани харакат киляптилар аммо дадамлар эса у алдаяпти сени деб ажратиб юбормокчилар мени,лекин мен хам хужайиним хам буни хохламаяпмиз,ота кизини ажратиб юборишга хакки борми?Ва эрингни уйга чикмайсан деб олиб утиришга хам хакки борми?Илтимос саволими жавобсиз колдирмассиз деган умид киламан Аллох рози булсин

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Албатта, икки йил бола кўрмаслик катта мусийбат эмас. Аллоҳдан фарзанд сўраб дуо қилиб туринглар. Ўзи истаган пайтида ато қилади. Ота-онанинг фарзандининг оиласини бузишга ҳаққи йўқ. Бу каби ношаръий талабни қўйган ота-онага итоат қилмаслик жоиз.Ота-онага яхшилик қилиш, уларнинг итоатида бўлиш жуда кўп тарғиб қилинади. Уларнинг фарзанддаги ҳақлари ўта юқори мартабага қўйилади. Аммо ҳамма нарсанинг чегараси бўлганидек, ота-онага яхшилик ва итоат қилишнинг ҳам чегараси бор. Ушбу бобда ана ўша чегара ҳақида сўз юритилади.37. (58). Муовия ибн Раййондан ривоят қилинади:«У бир кишининг, Атодан бир одамнинг онаси ва хотини бор. Она хотинини талоқ қилишидан бошқага рози бўлмаслиги ҳақида сўраганини эшитди. Шунда у:«Онаси ҳақида Аллоҳга тақво қилсин ва унга силаи раҳм қилавесин», деди. «Хотинини қўйиб юборадими?» деди. «Йўқ», деди Ато. Шунда ҳалиги одам: «Онаси шундан бошқага рози бўлмаяпди», деди.«Уни Аллоҳ рози қилмасин! Хотини қўлида. Талоқ қилса ҳам танглик йўқ. Тутиб қолса ҳам танглик йўқ», деди».Шарҳ: Демак, бу ердаги гаплар ҳам ушбу бобнинг мазмунидан келиб чиқади. Ота-она Аллоҳнинг ғазабини келтирадиган нарсани буюрса қилмаслик керак бўлади. Талоқ худди шундай нарса. Агар талоқ тушса Раҳмоннинг Арши ларзага келади, дейилади. Шунинг учун, бу ривоят она боласига хотинини талоқ қилишни қаттиқ талаб қилса ҳам рухсат йўқлигининг далили сифатида келтирилибди. Аллоҳнинг амрига, диннинг таълимотига қаралса ота-онанинг ҳақи жуда улуғ. Бу ҳақиқатни ҳар бир мусулмон, ким бўлишидан қатъий назар яхши билади. Шу билан бирга ота-онанинг ҳақини қўлдан келганича адо қилишга ҳаракат қилади.Аммо дунёдаги барча махлуқотларга оид нарсаларнинг чегараси бўлгани каби ота-она ҳақининг ҳам чегараси бор. Аллоҳнинг амрига зид бўлган банданинг хоҳиши рад қилинади. Холиққа маъсият бўладиган нарсада махлуққа итоат қилинмайди.Ислом таълимотида иложи борича оилани мустаҳкамлашга амр қилинган. Бошқа бировнинг, агар ўша биров ота-она бўлса ҳам, хоҳишига биноан оилани бузишга рухсат йўқ. Бу ҳақиқатни барча уламолар ўзларининг қадимги ва янги китобларида таъкидлаганлар.Муҳаммад ибн Муфлиҳ ибн Муҳаммад Мақдисийнинг «Ал-Одобуш Шаръийя» номли китобида бу маънода алоҳида фасл бор. Унда жумладан қуйидагилар айтилади:«Фасл: Хотинини талоқ қилишда ота-онага итоат қилиш вожиб бўлмайди. Агар отаси унга хотинини талоқ қилишни амр қилса, ижобат қилмайди. Буни асҳобларимизнинг кўпи зикр қилган». Шайх Тақиюддийн онаси хотинини талоқ қилишга амр қилган киши ҳақида «Унинг учун хотинини талоқ қилиш ҳалол бўлмайди. У онасига яхшилик қилаверади. Хотинини талоқ қилиш онасига яхшилик қилишдан эмас», деган.Ҳозирги фиқҳий китобларда ҳам худди шу маънодаги ҳукмлар келган. Худди шу маънони қизини мажбурлаб ажратиб олишга уринадиган ота-оналар ҳақида ҳам айтилади.Шариатнинг ҳукми шу бўлганидан кейин ота-оналар инсоф қилишлари ва ўз фарзандларининг оиласини бузишни ўзларига эп кўрмасликлари керак.«Бир киши имом Аҳмаддан:«Отам хотинимни талоқ қилишмга буюрмоқда?» деб сўради.«Уни талоқ қилма!» деди.«Умар розияллоҳу анҳу ўғли Абдуллоҳга хотинини талоқ қилишни амр қилган эмасми?» деди.«Отанг Умар розияллоҳу анҳудек бўлганда сен ҳам қиласан», деди.Яъни, отанг Умарга ўхшаб ҳақ ва адолатни, ҳавойи нафсга эгашмасликни биладиган даражага етмагунча хотинингни талоқ қилмай тур». (Мавсуъа Фиқҳийяя. 80жуз. 71-72 бет).38. (59). Ҳумайддан ривоят қилинади:«Ҳасанга:«Бир кишини онаси хотинини талоқ қилишга амр этди?» дейилди. Шунда Ҳасан:«Талоқ онага яхшилик қилиш ишларидан эмас», деди».Шарҳ: Одамлар тарафидан Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳга, бир одамнинг онаси хотинингни талоқ қиласан, деб туриб олса, нима қилади? дейилган экан. Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ айтибдилар-ки, Хотинини талоқ қилиш онага яхшилик бўладиган ишлардан эмас. Яъни, онанинг хурсандчилиги учун қилинадиган иш эмас. Бу дегани онаси хотинингни талоқ қиласан, деб туриб олса талоқ қилиш керак эмас. Онасининг бу талаби нотўғри талаб, ношарий талаб. Уни қилмаса боласи гуноҳкор бўлмайди, дегани.Машҳур ҳанафий олимлардан Мулло Али Қори ота-онага зулм қилсалар ҳам яхшилик қилиш ҳақидаги гап борасида «Бу айни камолдир. Аммо жоизликнинг асли эътиборидан хотини билан ажраш ҳақида амр бўлса, уни талоқ қилиш лозим бўлмайди. Агар ота-она қаттиқ озор топсалар ҳам», деган.

Топ рейтинг www.uz Openstat