Ассалому алайкум! Қилаётган Хайрли аммалларингиздан Аллоҳ рози бўлсин. Биз чет элда яшаймиз. Болаларим ҳам шу ерда ўқийди. Болалар катта бўлган сари харажат ҳам кўпайиб эрим аввалгидек ота онасига кўп пул юборолмаяпти. Уйда ҳамма ишлайди, ҳамманинг маоши бор. Шунда ҳам пул керак. Бизда фақат эрим ишлайдилар. Мен 4 та болам ишламаймиз. Уйда катта қурилиш қилишмоқчи, шу сабаб эрим бу ерда болаларимни мактабига пул етқизолмай, уйга жўнатмоқчи. Уйда турмуши бўлмай қайтиб келган қайнэгачим бор. Тарафкашликлар, жанжаллар сабаб ўтган йили қандли диабет касалига йўлиқдим. Улар билан яшаш тугул, эсласам қон босимим кўтарилади. Шунинг учун эримга агар сиз бирга яшамасангиз мен у ерда яшамайман деб айтдим. Табиийки эрим бундан норози. Улар учун ота онасини гапи гап. Бу яхши аммо мусулмон одам иммо бўлмайдику. Пулни ота онамга жўнатаман ўзингга алоҳида жўнатмайман, ота уйингга бормайсан, борсанг ҳам эрта кетиб кеч келасан деган шартларни қўйяптилар. Мен майли ота уйимда ҳам яшамайман, иккала оиладан ҳам узоқда, домда яшайман, аммо хафтада 1-2мартта келиб ота онангизни хизматини қилиб кетаман деяпман. Саволим, эри узоқда бўлса аёл қаерда яшайди? Қайнонаси билан яшашга мажбурми? Аёлига алоҳида пул жўнатиши керакми? Илтимос йўл кўрсатинг қийналиб кетдим.
Ва алайкум ассалом! Аёли ва фарзандларнинг нафақаси эрнинг зиммасига вожибдир. Барча уламолар аёлларнинг нафақаси эрларига вожиб бўлишига иттифоқ қилганлар. Аёл киши эрнинг хизматларини қилганидан кейин, унинг измида бўлганидан кейин, албатта, унинг нафақаси эрга вожиб бўлади. Нафақа ҳақида қуйидаги масалаларни билиб олиш ва уларга ихлос билан амал қилиш оила ва унинг аъзолари учун ўта муҳимдир: 1. Нафақанинг миқдори иккисининг ҳолига қараб бўлади. Ҳар иккиси бой бўлса, бойликка яраша, камбағал бўлса, камбағалликка яраша бўлади. Эр бой, хотин камбағал ёки аксинча бўлса, икки ҳолнинг ўртасида бўлади. Агар хотин отасининг уйида бўлса ҳам ёки эрнинг уйида бемор бўлса ҳам. Ҳар бир оила ўзининг иқтисодий ҳолидан келиб чиқиб, хотиннинг нафақасини белгилаши керак. Эрлар мумсиклик қилмасликлари, хотинлар талабни ҳаддан ташқари кучайтирмасликлари лозим. Ҳозирги кунимизда эркакларнинг кўпчилиги аёлларини нафақа билан таъминлаш борасидаги бурчларини шараф билан адо этаётганлари қувончли ҳолат. Лекин баъзи ҳолатларда хотинларга нафақа масаласида зулм бўлаётганлиги ҳақида шикоятлар ҳам кўп. Яна айрим эркаклар, хотинини нафақа билан таъминламаётгани етмагандек, «Бошқаларнинг хотини ишлаб пул топаётибди, сен ҳам мени боқасан», деб телевизор кўриб ётишибди. Бу эса чидаб бўлмайдиган ҳолдир. Фақиҳ уламолардан нақл қилинган «Агар хотин отасининг уйида бўлса ҳам ёки эрнинг уйида бемор бўлса ҳам» деган жумла ҳам бугунги кунимизда алоҳида эътиборга лойиқ бўлиб қолди. Кўпчилик хонадонларда келин бемор бўлиб қолса, отасиникига олиб бориб қўйишни фарз ёки вожиб деб англаётганлар ҳам йўқ эмас. Ота‑она, қариндошлар ёки таниш-билишлар хотини бемор бўлган эркакка: «Аёлинг бемор бўлибди, отасиникига олиб бор», дейишади. Яна келин тузалган куннинг ўзидаёқ уни қайтариб олиб келишга амр қилишдан хижолат ҳам бўлишмайди. Чунки бу нарса одатга айланиб қолди. Аслида, бетоб бўлган келинни отасиникига олиб бориб ташлаш ўзини билган ҳар бир шахс учун ор, номус бўлиши керак. Балки, мабодо, келин отасиникида бемор бўлиб қолса ҳам, эр уни ўз уйига олиб келиб, даволаши лозим. Эр зиммасидаги хотин учун вожиб нафақалар беш қисмдир: А. Таом. Бунга озиқ-овқат, ичимлик ва таомга қўшиб ейиладиган (сирка, ёғ ва шунга ўхшаш) нарсалар ҳамда таом пишириш учун кетадиган барча маҳсулотлар киради. Таомнинг миқдори етарли бўлиши керак, мазкур миқдор эрнинг бой-камбағаллигига қараб белгиланади. Б. Кийим. Етарли даражада, бир сидирға кийим-бош доимо бўлиши керак. Ҳанафий ва Шофеъий мазҳабларида: «Ҳар олти ойда бир сидирға янги кийим олиб берилади», дейилган. В. Маскан. Эр ўз хотинини маскан – турар жой билан таъминлаши вожиб. Маскан эрнинг молиявий имконияти даражасида бўлади. Шу билан бирга, маскан тўлиқ жиҳозланган, унда яшаш учун керакли ҳар бир нарса бўлиши лозим. Г. Агар хотин хизматкор ишлатиб юрадиган тоифадан бўлса, хизматкор солиб бериш ҳам унинг нафақасига киради. Д. Тозалик асбоб-анжомлари ва уйнинг керакли матоҳлари. 2. Агар эр моли бўла туриб, аёлига нафақа қилмаса, қози уни қамашга ҳукм чиқаради. Аёл талаб қилса, эрнинг бошқа мулклари сотилиб, унинг нафақаси берилади. Эр ноиложликдан нафақа бера олмаса, қамалмайди. 3. Ўзбошимчалик билан уйидан чиқиб кетган, қарз учун ҳибсга олинган, куёвнинг уйига касаллиги туфайли келтирилмаган, мажбурланган (олиб қочилган) ва эрисиз ҳаж қилган аёлга нафақа йўқ. Аёл агар эри билан бирга ҳаж қилса, шунда ҳам сафар ва киранинг нафақасига эмас, муқимлик ҳолатида оладиган нафақасига ҳақлидир. 4. Бой эрга хотин учун бир ходимнинг нафақаси ҳам вожиб бўлади. Саҳиҳ қавлга биноан, камбағал эрга бу нарса вожиб бўлмайди. 5. Эрнинг нафақадан ожизлиги учун оралари ажратилмайди. Аёлга эрнинг ҳисобидан қарз олиш амр қилинади. Эр нафақа беришга ожиз бўлса ҳам хотинидан ажратилмаслигининг ҳужжати қуйидагича. ("Бахтиёр оила" китобидан). Валлоҳу аълам! http://muslimaat.uz/23630-2erning-ayoli-oldidagi-burchlari/