Ассалому алайкум.Бир неча йиллардан бери турли-туман саволлар бериб келинади. Йиллар аввал "уйда калта иштон кийиб юриш" ҳақида саволга "бошқа диндагилар космосни кашф ҳақида бош қотираётган бир пайтда ..." деган мазмунда ҳаммамизга ибрат бўладиган жавоб берган эдингиз.Берилаётган саволларга қараб, бугунги кунга келиб, ўша пайтга солиштирганда қайси масалаларда ижобий ўзгаришлар бўлди ва бўляпти, қайси масалаларда ҳали ҳам жуда оқсамоқдамиз, деб ҳисоблайсиз? Бу борада қандай маслаҳатлар берган бўлар эдингиз?Катта раҳмат.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Ҳозир саволларнинг савияси сиз айтган вақтдагидан ҳам пасайиб кетди. Одамлар бўлган бўлмаган нарсаларни ёзишни ўзларига эп кўрмоқдалар.