Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Маййитни кўтарганда ўқиладиган намоз

08:17 / 20.01.2019 | zulfiya | 2319
Ассалому алайкум! Бизда майит кўтарилган ўша хонадонда намоз ўқиш керак дийишади. Йўл намози ўқинглар дейишади. Шу намоз хақида маълумот борми. Вақтингизни олганим учун узр. Аллоҳ сизлардан рози бўлсин.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Бундай намоз йўқ. Бирор мусибат етганида ёки инсонни ғамга соладиган иш рўй берганида намозга шошилиш бор. Аллоҳ таоло “Бақара” сурасида марҳамат қилади: 

 يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ اسْتَعِينُواْ بِالصَّبْرِ وَالصَّلاَةِ إِنَّ اللّهَ مَعَ الصَّابِرِينَ۝ 

153. Эй иймон келтирганлар! Сабр ва намоз ила ёрдам сў¬ранглар. Албатта, Аллоҳ сабрлилар биландир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам бирор бир мушкилот рўбарў келса намозга шошилар эдилар. Ибн Аббос розияллоҳу анҳу сафардаликларида акаси Қусам ибн Аббоснинг шаҳид бўлганининг хабари етди. Эшитибоқ истиржо(Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз)ни айтди. Сўнг йўлдан четга ўтиб икки ракъат намоз ўқиди. Узоқ сажда қилди. Сўнг уловига миниб Аллоҳ таолонинг “Эй иймон келтирганлар! Сабр ва намоз ила ёрдам сўранглар. Албатта, Аллоҳ сабрлилар биландир” оятини ўқидилар. Халқимизда бошига мусибат тушганда ушбу оятга ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига амал қилинган. Кейинчалик эса одамлар бу амалларни баъзи бир ўринларгагина хослаб олишган. Аслида ҳар қандай мусибат ёки мушкилотларда тездан намозга шошилиш керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat