Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ит

00:00 / 08.12.2010 | eski savollar | 7314
Мехрибон ва рахимли Оллох номи билан бошлайман.Хурматли Шайх хазратлари бир саволим бор эди.Исломда ит хукми кандай ? Уни бокиш,фойдаланиш ( эшитишимча тахоратли одамни ит искаса тахоратни бузармиш ).Жавобингиз учун олдиндан рахмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бу савол кўп такрорланган. Топиб ўқисагиз бўлмайдими? Сизга тайёр турган нарсани ҳам биз топиб беришимиз керакми?Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Ким чорва, ов ёки зироат итидан бош-қа ит тутса, унинг ажридан ҳар куни бир қийрот ноқис бўлур», дедилар». Термизий ва икки шайх ривоятида:«Унинг ажридан ҳар куни икки қийрот ноқис бўлур», дейилган.Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифдан очиқ-ойдин кўриниб турибдики, Исломда ит боқишга учта сабаб туфайли рухсат берилган; 1. Ов учун ит боқса бўлади. 2. Экинзорларни қўриш учун, зироат ити боқса бўлади. 2. Қўй ва бошқа ҳайвонларни қўриш учун чорва ити боқса бўлади. Умиймироқ қилиб айтсак, қўриқчи итларни боқса бўлади. Ҳозирги пайтларда баъзи из қувиш ёки нарсаларни ҳидлаб билиш учун ишлатилаётган итлар ҳам қўриқчилик учун ушлаб туриладиган итлар қаторига киради.Бошқа мақсадларга ит ушлаб туриш шариатга хилоф саналади. Чунки ит нажас нарса. Ялаган, ҳидлаган нарсаларини ҳам нажасга айлантиради. У нажас нарсаларни егани учун оғзида ўта заҳарли микроблар кўп бўлади. Бунинг устига ит вақти-бемаҳал ҳуриб кишиларни безовта қилади, озор беради. Бўшалиб кетган итлар эса, кишиларни қопиб олиши, турли жароҳатларга, касалликларга ва ҳатто қутириб кетишга сабаб бўлиши мумкин. Шу маънода турли жамиятларда тез-тез итларни қириб ташлаш ишлари ҳам олиб бориб турилиши бунинг исботидир. Шариатда кўрсатилган мақсадлардан бошқа яна қандоқ мақсадда ит боқилишига назар солиб кўрайлик. Ўшандай ишлардан бири ит уриштирувчи қиморбозларнинг ит боқишидир. Бу нафақат инсоният учун, балки ит учун ҳам ор, уят-номус иш эмасми? Яна баъзи бир халқларда фарзанд қилишдан қочганларнинг ит боқиши ҳам бор. Фарзанд қилса ташвиш кўп, деб ўйлашади. Аммо инсон ўлароқ табиатларида меҳр-шафқат кўрсатиш истаги бор. Нима қилишини билмай ит боқади. Итга фарзандга қилган муомалаларни қилишади. Ювиб-тарашади. Қучоқлаб ўпишади. Кўтариб юриб, бирга олиб ётишади. Қўйинкги, фарзандга қилиниши керак бўлган эҳтимом ва эътибордан ҳам кўпроқ нарсаларни қилишади. Ҳатто ити ўлиб қолса, дабдаба билан кўмиб, қабрига ёдгорлик ўрнатганлари ҳам бор. Шунингдек, ўлаётиб молу-мулкини итига мерос бўлиши учун ҳужжат қолдириб кетганлари ҳам бор.Исломда итнинг ўрнига ўз фарзандига яхши эътиборли бўлиш, баъзи сабабларга кўра фарзанд кўрмаса, етим болалардан боқиб олишга тарғиб қилинган. Валлоҳу аълам

Топ рейтинг www.uz Openstat