Ассалому алайкум! Биз оилада 4 тамиз. Отам 2та Акам ва Мен. 4 таламизнинг хам тирикчилигимиз бир. Қурулиш киламиз. Хамма мулк ёки маблағ хозирча умумий бўлиб турибди. Хар ким ўзига кераглигини айтади отам ёки акам бўлиб бериб туради. Қурулишдан тушаётган фойда мулк бўлиб тақсимланмай умумий бўлиб турибди. Закотимиз 3-4 йилдан бери берилмай кўпайиб қолган. Молни бўлиб хисоблаганимиздан кейин хам мисол учун. Отамда 10млн. Акамда 100млн. 2-акамда 10млн. Менда 30млн бўлса, жами 150млн бўлса ҳозирда қўлимизда маблағ йўқ, аммо қуриб битказган 2-хонодонли квартирамиз бор. Шу хонодонни бир мухтож оилага 4 таламизнинг номимиздан закотларимиз деб беришимиз тўғрими? Квартиранинг тан нархини хисоблаб берамизми ёки сотилиб турган тан нархидан хосблаб берамизми? Уни хозирда (квартирани сотилаётган нархи 200млн) (квартирани тан нархи 130млн).
– Ва алайкум ассалом! Бир неча йиллик закотингизни ҳисоблаб, битта уй келадиган бўлса ўша уйни олиб, қайсидир закотга ҳақли инсонга ҳаммангиз закот деб ният қилиб беришингиз мумкин. Валлоҳу аълам!