Ассалому алайкум! Мусофир инсоннинг бойлик нисоби она-юртидаги 85 грамм(2022-йил ҳисоби) олтин миқдорига етсаю, унга закот бериш вожиб бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Муқим кишининг моли нисобга етиб бир йил ўтса унинг закотини бериши фарз бўлади. Ҳозирги кунда чет эл сафарига чиққанларнинг барчасини умумий тарзда “мусофир” деб аташ одат тусига кирган. Аммо шаръий жиҳитдан қаралса, бирор маконда 15 кун ёки ундан ортиқ муддат туришни ният қилган киши турар жойи энг олис юртларда бўлса ҳам муқим ҳисобланади ва улар ҳам закот беришлари вожибдир. Валлоҳу аълам!