Ассалому алайкум! Азиз устозлар, Аллоҳ илмингизни бунданда зиёда қилсин. Саволим шундан иборатки мени 2 та аёлим бор. Иккинчи аёлимга таъминотини қилиб бермаганман, яъни яшаш учун уй олмадим. У 2 йилдан буён ота онаси уйида туради. Албатта Аллоҳ насиб қилса уй олиб бериш ниятим бор, Аллоҳга шукурки, закот беришга имконим хам етарли. Сўрамоқчи бўлганим аёлимга уй олиб бермасам хам закот бероламанми? Мен берган закот қабул бўладими? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Аёлингизга закот беролмайсиз. Мабодо берсангиз ҳам адо бўлмайди. Бошқа фақир мискнларга беришингиз фарз. Валлоҳу аълам!