Ассалому алайкум устозлар! Саволим шундан иборатки, "Фотиҳа" сурасидаги "роҳманир" сўзи "раҳманур" каби, "алайҳим" сўзи "алайҳум" каби ўқилса сўзларнинг маъноси ўзгармайдими? Бу саволни беришимдан мақсад, биз бомдод намозини уйда жамоат бўлиб ўқиймиз, отам имомликка ўтадилар ва "Фотиҳа" сурасини ўқиётганларида шундай ўгаришлар бўлади. Бу намозга таъсир қилмайдими? Отамнинг ўзига айтишдан олдин сизлардан сўрашни лозим топдим. Чунки олдинлари "ийяка" сўзини битта й билан талаффуз қилар эдилар, бу хатоларини ўзларига айтганимда инсон ўз она тилидан бошқа тилда гапирса барибир тилида аксент бўлади деб уришиб берган эдилар. Бунисини қандай айтишни эса билмай турибман.
– Ва алайкум ассалом! Бунчалик билан намоз бузилмайди. Валлоҳу аълам!