Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дўстларга насиҳат

17:36 / 26.02.2017 | SHERALI | 2526

Ассалому алайкум! Азиз устозлар, ёшим 26да. Аллоҳга шукур мени олти еттита, яқин дўстларим бор. Булардан тўрттаси институтда бирга ўқиган курсдошларим.  Улар билан жуда қалинмиз, бир биримизни оғир кунларимизда қўллаб келаябмиз, яхши кунларимизда доим бир биримиз учун хурсандмиз. Лекин минг афсуски улар ҳали ҳам спиртли ичимилик истеъмол қилиб туришади, шу жумладан зино хам… Лекин дўстга, одамларга нисбатан одамийликлари жуда яхши, оддий одам сифатида яхши одамлар. Мен уларга бирдан қаттиқ насиҳат қила олмаябман, чунки қандайдур бездириб қўйишдан қўрқаябман, шунинг учун аста секинлик билан тушунтиришга ҳаракат қилаябман. Мени саволларим қуйидагича: Зино қиладиган, ароқ ичадиган одамлар билан дўст бўлмаслик керакми? Агар умримни охиригача бўлса ҳам улардан юз ўгирмасдан, уларни тўғри йўлга қайтишлари учун ёрдам беришим керак эмасми?
Шу дўстларимдан иктаси бирга, шерикликда деҳқончилик қилишни таклиф қилишаябди. Биз Аграр Университетини тамомлаганмиз. Мен қандай йўл тутишим керак? Мен уларга зинони тўхтатсанглар ва ароқ ичишни тўхтатсанглар қўшиламан, хеч бўлмаса дехққончилигимизни қилиб бўлгунимизча десам бўлармикин, ёки бундай дейишим нотўғрими? Балки шу орқали иншАллоҳ улар бу одатларини бутунлай ташлашар… Каттакон раҳмат Аллоҳ умрингизни зиёда, ушбу қилаётган хайрли ишларингизни эса бардавом қилсин!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Сиз уларни тўғри йўлга чақиришда бардавом бўлинг. Шу билан бирга уларнинг гуноҳларидан ўзингиз қаттиқ сақланинг. Шу билан бирга уларга Исломда бўладиган қадрингизни ҳам билдириб қўйинг. Аллоҳ таоло гуноҳ иш қилинаётган давралардан то гуноҳдан бошқа ишга ўтгунича четлашиб туришга буюрган. Аллоҳ таоло “Анъом” сурасида марҳамат қилади : وَإِذَا رَأَيْتَ الَّذِينَ يَخُوضُونَ فِي آيَاتِنَا فَأَعْرِضْ عَنْهُمْ حَتَّى يَخُوضُواْ فِي حَدِيثٍ غَيْرِهِ وَإِمَّا يُنسِيَنَّكَ الشَّيْطَانُ فَلاَ تَقْعُدْ بَعْدَ الذِّكْرَى مَعَ الْقَوْمِ الظَّالِمِينَ۝ 68. Оятларимизни (истеҳзо қилишга) шўнғиётганларни кўрган чоғингда, то ундан бошқа гапга шўнғигунларига қадар улардан юз ўгир. Агар шайтон эсингдан чиқарган бўлса, эслаганингдан сўнг золим қавмлар билан ўтирма! ("Тафсири ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat