Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Таълимни тарк этишимни айтишади

20:32 / 31.08.2021 | Durdona | 1181

Ассалому алайкум! Мен медколледжда тахсил олаётканимга 3 йил бўляпти 2 йилдан бери менга ўқиштан чиқ сен бу ўқишинг билан гунох қиляпсан сени кўчага чиқишингни ўзи гунох. Шариатимизда қизларди кўчага чиқиши мумкунмас деган гапларни эшитаман. Ўқишим мени Қуръондан ё номоздан қолдираёткани йўқ, хамасини ўз вақтида бажаришка харакат қиламан. Ўқишим номозимдан тўсиб қўймаяпти. Ўқиштан чиқе десам онажоним шунча йил қийналиб ўқитганла, бир ўзлари ишледила. Мендан ранжишларидан қўрқаман. Менга маслахат беринг бунде холатда мен нима қилай?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу каби гапни дин ва илм-фанни душманлари ўйлаб топишади. Улар ўзлари ҳам илмсиз бўлишади қолганларни ҳам ўзидек бўлишин хоҳлашади. Сиз эътибор берманг, шариат доирасида ўқишга қатнаб, шу илмни зўр ўқиб, соҳани мутахассиси бўлинг ва халқингизга манфаати тегадиган кадрлардан бўлинг. Сиздек муслима шифокорларга жамият муҳтож. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat