Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳайит намози

10:57 / 10.07.2016 | Камолжон | 2560

Ассалому алайкум! Ҳайит куни саҳарлик қилиниб, оғиз ёпиладими? Агар ёпилса қандай ният қилинади ва қайси вақт очилади?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! عَنْ أَنَسٍ  رضي الله عنه قَالَ: كَانَ النَّبِيُّ صلي الله عليه وسلم لَا يَغْدُو يَوْمَ الْفِطْرِ حَتَّى يَأْكُلَ تَمَرَاتٍ وَيَأْكُلُهُنَّ وِتْرًا. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَالتِّرْمِذِيُّ. وَفِي رِوَايَةٍ: كَانَ لَا يَخْرُجُ يَوْمَ الْفِطْرِ حَتَّى يَطْعَمَ، وَلَا يَأْكُلُ يَوْمَ الْأَضْحَى حَتَّى يُصَلِّيَ Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Фитр куни бир неча хурмо емай туриб, чиқмас эдилар. Тоқ ер эдилар». Бухорий ва Термизий ривоят қилганлар. Бошқа бир ривоятда: «Фитр куни таом емасдан олдин чиқмас эдилар. Азҳо куни намозни ўқиб бўлмагунча емас эдилар», дейилган. Шарҳ: Уйида хурмоси бор одам Рамазон ийдига чиқишидан олдин тоқ ададда хурмо еб олиши суннат экан. Хурмо бўлмаса, бошқа нарса ейиши ҳам мумкин. Умуман, Рамазон ҳайити намозига бирор таомми, мевами, ширинликми, еб олиб, кейин борилса, суннатга мувофиқ бўлади. Азҳо (Қурбон) ийдида эса намозга ҳеч нарса емасдан чиқилади. Ўша куни биринчи таом учун ҳар ким ўзи қиладиган қурбонликнинг гўштидан еса, яхши бўлади. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat