Ассалому алайкум! Устозлар, барчангиздан Аллоҳ рози бўлсин. Бисмиллаҳ айтиб сўйилмаган қўй ёки мол гўштини еб ўқилган намозларнинг ҳукми қандай бўлади? Товуқни ҳам Бисмиллах деб сўймаса гўшти ҳаром бўладими?
Ва алайкум ассалом! Бисмиллаҳ айтиб сўйилмаган қўй ёки мол гўштини еб ўқилган намозлар зиммадан соқит бўлади, лекин савобидан маҳрум бўлади. Мусулмон киши нафақат товуқ ҳатто кабутар, чумчуқ каби қушларни ҳам Бисмиллаҳ айтиб сўйиши шарт. Валлоҳу аълам!