Ассалому алайкум! 1). Рўзадор одамни шаҳвати қўзғалса (шаҳвати чиқиб кетса) уйқудалик пайтида рўзаси очилмайди. Ғусл қилиб рўзасини давом эттираверади. Лекин рўзадор йигит уйғоқлик пайтида шаҳвати қўзғалса қўли билан шаҳватини қондирса рўзаси очилишини биламан. Лекин у йигитга каффорат вожиб бўлмайдими? Яъни 60 кун қазосини тутиб бериши керакми? 2). Фалақ ва Ан Нос сурасини намознинг 1-ракатида ўқишлик макруҳми? 3). Лайлатул Қадр кетса кечасида фаришталар мусулмонлар билан намоз ўқийди, у кечада кимнингдир қўзи ёшланса бир фаришта у билан куришиб кетади деб ешитгандим. Бу гап тўғрими?
– Ва алайкум ассалом! 1). Бир кун қазо тутади.
2). Макруҳ эмас.
3). Унақа гап йўқ. Аммо фаришталар ибодатда қоим бўлганга салом беришлари бор. Валлоҳу аълам!