- Бу исмни Ийсо алайҳиссаломга нисбатан Қуръони Каримда ишлатилган.Аллоҳ таоло "Моида" сурасида марҳамат қилади:«Албатта, Аллоҳ Масиҳ ибн Марямдир», деганлар батаҳқиқ, кофир бўлдилар. Масиҳ эса: «Эй Бану Исроил, менинг Роббим ва сизнинг Роббингиз – Аллоҳга ибодат қилинг. Ким Аллоҳга ширк келтирса, албатта, Аллоҳ унга жаннатни ҳаром қилур ва унинг жойи оловдир. Ва золимларга ҳеч қандай нусрат берувчилар йўқдир», – деди.Уламолар “масийҳ” сўзининг маъноси ҳақида элликта сўз айтганлар. Бу сўзни Ийсо алайҳиссаломга нисбатан ишлатилса, “сиддийқ” маъносини, дажжолга нисатан эса кўзи силлиқлаган маъносини англатади. Чунки унинг бир кўзининг ўрни теп текис бўлади.