Ассаламу алайкум! Ман динимизни фарзларини бажариб келаман, алхамдулиллах. Аллоҳдан қўрқаман, гунох қилмасликка қўлдан кеганча харакат қиламан. Намоз рўза колдирмастан бажарман, лекин рамозонда миямда ғалати шубхалар пайдо бўла бошлади. Масалан Аллоҳ борлигига шубхалар, злимдан кегин тирилишка шубхалар, лекин ўзимни ишонтиришка харакат қилдим. Бу шубхалар ўзимникими ёки шатонданми?
– Ва алайкум ассалом! Сиз “Роббиҳфир варҳам ва анта хойрурроҳимийн” ни кўп ўқиб юринг.
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، قَالَ: جَاءَ نَاسٌ مِنْ أَصْحَابِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَسَأَلُوهُ: إِنَّا نَجِدُ فِي أَنْفُسِنَا مَا يَتَعَاظَمُ أَحَدُنَا أَنْ يَتَكَلَّمَ بِهِ، قَالَ: وَقَدْ وَجَدْتُمُوهُ؟» قَالُوا: نَعَمْ، قَالَ: «ذَاكَ صَرِيحُ الْإِيْمَانِ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан бир неча киши келиб, у зотга: «Кўнглимизга шундай нарсалар келадики, буларни айтишни жуда оғир (гуноҳ) деб биламиз», дейишди. У зот: «Ростдан ҳам шундай бўляптими?» дедилар. «Ҳа», дейишди. У зот: «Ана ўша айни иймондир», дедилар».
Саҳиҳул Муслим. Валлоҳу аълам!