Ассалому алайкум. Ҳурматли устоз бир биродарим ҳақида савол бермоқчи эдим. У 5 вақт намоз ўқийди. Кечалари таҳажжудни ҳам ўқийди. Лекин баъзида тушида қандайдир оқ кийинган одамларни кўрганини ва шу сабабдан улуғ зотларнинг қабрини зиёрат қилиши кераклигини айтади. Ва зиёратдан кейин ўзини жуда яхши ҳис қилишини айтади. Ва қўлида биотоки бор экан. Мен унга жин текканмикан деб қўрқаяман. Амаллари рисоладагидай, аммо оқ кийинган одамларни эшитиб ташвишга тушиб қолдим. Ўзига айтганим йўқ. Аввал сиздан сўрай деган эдим. Нима дейсиз устоз? Аллоҳ сиздан рози бўлсин.