Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Закот бериш хақида

15:29 / 14.05.2021 | Baxtiyor | 934

Ассалому алайкум! Оиламизда акам мен ва отам ишлаймиз. Акам хам мен хам оилалимиз ва биз бир ховлида турамиз. Акамда 3 та фарзанд бор. Менда эса хозирча йўқ. Акам иккимизнинг ойлик даромадимиз ўртача 1 ярим милён атрофида. Биз хар гал даромадимизни ота онамга берамиз. Ва зарур бўлганда улардан сўраб олиб ишлатамиз. Акам иккимизнинг йиллик даромадимизни хисобласак зарурий эхтиёждан ташқари нисобга етмайди. Дадам эса биздан кўпроқ даромад топадилар. Дадамнинг йиллик даромадлари хам менимча нисобга етмайди ( яна билмадим) Ота онам. акам учун уй сотиб олгани пул йигяптилар. Хозир бу пуллар 3500 доллар булган. Бу пулларни ичида қайтарилиши керак бўлган тўёна пуллар игрушка (гап) пуллар хам бор. Ва тахминан донаси 2 ярим милён сўмга бахога тенг 4 та қўй хам бор. Ва яна бахоси тахминан 2500 долларга тенг автомобилимиз бор. Саволим закот бизларга вожиб бўладими. Шу ўринда сиз азиз устозлардан бир илтимосим бор. Мен ва аёлим 1ярим йилдан буён фарзандли була олмаяпмиз. Тиббий томондан муаммо йўқ Аллоҳимни синов бор шекили.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Закот дадангизни маблағи алоҳида сизники алоҳида акангизники алоҳида шахсий мулки бўлган ҳолатда нисобга етса кейин ўша нисоб эгасига фарз бўлади. Пуллар отангизга берилса отангизни шахсий мулкига айланса кейин отангизга фарз бўлади. Уй олиш учун йиғаётган бўлса ҳам. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat