Ассалому алайкум! 1. Ўғлим уйланиш учун пул тўплаяпди, шу пулидан закот тўланадими? Ëки шу пулига қўшимча уй сотиб олса шу уй учун хам закот тўланадими? Уйни кейин сотиш ниятида оламиз? 2. Турмуш ўртоғим билан яшамайман, 2 та фарзандим бор, ўғлим закотини синглисига берса бўладими у хали турмушга чиқмаган мени қарамоғимда?
– Ва алайкум ассалом! 1). Закот нисобига етган бўлса закот тўлайди.
2). Закот олишга ҳақдор фақирлардан бўлса, яъни ҳожатидан ошиқча нисоб миқдоридаги мулкка эга бўлмаса жоиз. Валлоҳу аълам!