Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Солиқ аввал бериладими ёки закот?

00:00 / 24.12.2012 | eski savollar | 1955
Ассалому алайкум.Маълумки, давлатнинг солиқ ва у ёки бу турдаги бошқа тўловлари бор. Бу каби мажбурий тўловлар жисмоний ва юридик шахсларга қараб турличадир. Закот ҳам зиммасига тушган киши учун мажбурий ҳисобланади. Қайси бири аввал берилади? Чунки уларнинг аввал ёки кейинлигига қараб ҳисоб ҳам фарқли бўлади. Албатта бошқа усул ҳам бор: Шариатда кўзда тутилмаган, лекин ҳозирги давлатнинг қонунчилигига кўра мажбурий бўлган тўловлар тўланаверади. Закот ҳам, ўз навбатида, мана шу тўловлар тўлинишидан аввалги ҳолат бўйича ҳисобланиб, берилади. Бу билан юқоридаги тўловлар закотнинг озайишига сабаб бўлмайди. Лекин бу менинг шахсий фикрим холос ва у қанчалик тўғри эканлигини билмадим. Шунинг учун аслида қандай бўлиши кераклигини билмоқди эдим. Раҳмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Закотнинг вақти келганда ҳеч нарсага қармай берилади. Бошқа тўловларнинг закотга алоқаси йўқ.

Топ рейтинг www.uz Openstat