Ассалому алайкум! Бир танишимни иши юришмай катта қарзга кириб қийналиб қолди. Қарзи фоизли, шу танишимга закот берсам бўладими? Бир жойда фоизга қарз олган одамга закот бериб бўлмайди деб эшитганман. Шу тўғрими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Фоизини эмас, танини тўлашга ёрдам беришингиз мумкин. Валлоҳу аълам!