Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ёлғон гапириш

16:46 / 15.10.2022 | Жамшид | 1206

Ассалому алайкум! Мен мусофирчиликдаман. Ёнимдаги шерикларимнинг барчаси хамр истемол килишади. Бугун овқат пайти хамр истемол қилишмоқчи эди, мен эса стол устидаги хамрни кўриб, "мазам бўмаяпти, ошқозоним безовта бўляпти" деб алдадим (алдашдан мақсад, хамр бор жойда ўтирмаслик, уларга тўғрисини айтсам, динни масхара қилиб, ана фалончи хожи ота, фалончи мулла, керак бўлса хамр истемол қилади" деб айтишлари турган гап эди. Мен ёлғон гапириб, гунох иш қилдимми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Хамр қўйилган дастурхонга ҳам ўтирманг ёлғон ҳам гапирманг. Сабабини яшириб ўтирмай очиқ ойдин айтинг. Нима учун эътиқодингиздан уяласиз? Улар сизнинг фикр ва қарашларингизни ҳурмат қилиши керак. Ҳимматлироқ бўлинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat