Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Закот миқдорини аниқлаштириш

18:41 / 18.05.2021 | Бекзод | 1193

Ассалому алайкум! Закот миқдорини аниқлашда қийинчилик бўлганлиги учун савол беришга мажбур бўлдим. 2020-йил 1-августда тахминан 2500-2700$ пулим бор эди (ундан олдин ушбу суммадан закот берганман). Бугунги кунга келиб, хар ой 500-600$  харажатимдан ташқари йиғиб борар эдим. Натижада 8000$ маблағим бўлди. Қарзга квартира олганман. Хар ойда 600$ дан пул тўлашим керак (ойлигимдан тўлаб бориш имкониятим хам бор). Шу ўринда закотни хисоблашда, мен 12 ой давомида тўлашим керак бўлган 7200$ чиқариб ташлашим керакми? Хар ойда кушилаётган пулни 1 йилга тулишини кутишим керакми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бор пулингиздан бу йил берадиганини чиқариб юборинг. Қолгани нисобга етса закот берасиз. Ҳар ой оладиганингизни алоҳида ҳисоблаш шарт эмас. нисобга етгандан кейин қўшилганларга бир йил тўлиш шарт эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat