Ассалому алайкум wароҳмутоллоҳи wабакатуҳ. Сизни ва барча мўминларни рамазон билан табриклаган ҳолда қуйидаги саволларимга ойдинлик киритиб беришингизни илтимос қилмоқчиман. Мен закотга қодир бўлганимдан бери ҳар йили закот бериб келаман, бунда айнан закотга муҳтож одамни топишга ҳаракат қиламан ва бермоқчи бўлган одамимни анча олдиндан суриштириб юраман. Бу йил рамазонда ҳам закот беришга одам суриштириб юрганимда кутилмаганда онам қаттиқ касал бўлиб реаниматсиага тушиб қолдилар. Шу сабабдан катта пул керак бўлиб қолди. Менда эса алҳамдулиллаҳ бу пуллар бор. Мен уларга закот берсам бўладими. Бу борада эркак кишиларнинг ҳукмини биламан улар ота-оналарига закот бера олмайдилар. Чунки, уларни нафақа билан таъминлаб туришлари керак. Аёлларга эса бу вазифа юклатилмаган, шундан келиб чиққан ҳолда қизлар ўз ота-онасига закот бериши мумкинми?Аллоҳ умрингизга ва илмингизга барака берсин! Жавоб учун олдиндан раҳмат.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Инсон ўзи улардан тарқалганларга ва ўзидан тарқалганларга закот бера олмайди. яъни, ота-оналарига ва болаларига. Бунда закот берувчининг эркак ёки аёллигининг фарқи йўқ.