Ассалому алайкум! Бизнинг қишлоқда 2 туп ёки ундан сал кўпроқ ёнғоқ дарахтимиз бор. Яқинда уни териб олдик, тахминий 2 халта (80 ёки ундан сал кўпроқ кг чиқди). Қишлоқда яшамаймиз лекин ҳосилни тергани борганда машинада харажат қилиб борамиз. Шу ҳосилдан ушр берамизми? Агар берадиган бўлсак ёнғоқни ўзидан берамизми ёки пулга чақиб берсак бўладими? Олдинлари ҳам ҳосил олганмиз лекин ушр бермаганмиз. Ўша берилмаганларини берамизми?
– Ва алайкум ассалом! Очиқ далада бўлса, ушр берасиз. Хоҳласангиз қийматидан ҳам беришингиз жоиз. Валлоҳу аълам!