Ассалому алайкум! Мен Тошкентметрополитенида кечки сменада ишлайман бизни ишимиз асосан ер остида(тоннелда) ўтади. Ҳуфтон ҳамда бомдод намозини ер остида ўқишга тўғри келади ва қиблани аниқлаш бир оз қийин бўлади телефонимиздаги қиблани кўрсатадиган программалардан фойдаланаман барибир ҳам аниқ кўрсатмайди. Шундай вазиятда қандай йўл тутсак бўлади?
– Ва алайкум ассалом! Бор имкониятингиздан фойдаланиб ҳаракат қиласиз. Валлоҳу аълам!